Ховос тумани Нурли келажак маҳалласининг коммунал ва хизмат кўрсатиш тизимлари яхшиланади
@SirdaryoМамлакатимизда яшаб меҳнат қилаётган хар бир фуқаро борки, бугунги кундаги ислоҳотлардан четда қолмаслиги лозим. Барча фуқароларнинг фаровон хаётини таъминлаш эса давлатимизнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифасига айланган. Шу сабабли, Сирдарё вилоятида ҳусусан Ховос туманида ҳам амалай харакатлар давом этмоқда.
Олиб борилган ўрганишлар асосида Ховос туманида 2 та Нурли келажак ва Мустақилликнинг 25 йилиги маҳаллалари "Оғир ҳудуд" сифатида эътироф этилиб, ушбу ҳудуддаги комунал, тиббий хизмат кўрсатиш тизимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари фаолияти яхшиланмоқда.
Хозирги кунда Нурли келажак маҳалласида юқорида келтирилган малалалар бўйича йўл харитаси тузилиб амалий харакатлар бошланди.
Ишлаб чиқилган йўл харита асосида ушбу маҳаллада;
—4,2 км ички йўлларга қум-шағал аралашмасини ва 1,2 км йўлга асфалто бетон аралашмасини ётқизиш
—2 км электр энергиясини узатиш линияларини тортиш ва 100 га яқин симёғочларни алмаштириш
—1 км газ янги қувурларни тортиш ва барча газ тақсимлаш (ГРП) қурилмаларини тўлиқ таъмирлаш
—200 га яқин кўча чироқларини ўрнатиш
—1 км ичимлик суви қувурларини ўрнатиш ва тиббий хизматни ривожлантириш ишлари амалга оширилмоқда.
Маълумот ўрнида, "Нурли кеклажак" маҳалласида 1570 нафар аҳоли, 326 та ҳонадон ва 504 нафар оила истиқомат қилади.
Ховос тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати