Боёвут тумани ҳокими "Фарҳод" маҳалласининг ёшлари билан учрашди
@SirdaryoБугун «Фарҳод» маҳалласида «Баркамол авлод» мактаби биносида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.
Унда йиғилган ёшлар ҳунар ўрганиш, иш топиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ва кредит масалаларидаги мурожаатлари билан туман ҳокимига юзланишди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.