Сирдарёда 80 минг гектар ер майдонидаги ғалла баравж ривожланмоқда

Сирдарёда 80 минг гектар ер майдонидаги ғалла баравж ривожланмоқда

@Sirdaryo
Фото: "Ўзагроинспекция" вилоят бошқармаси

Сирдарёлик кўпни кўрган, тажрибали деҳқонлар 2022 йилда ғалладан гектарига 60-70 центнердан ошириб ҳосил етиштириб, аҳоли маъмурчилигини таъминлаш учун астойдил харакат қилишмоқда. Шу мақсадда даставвал ерни “Тўйдириш”га алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бунда, ғалла экинларини минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш муҳим аҳамиятга эга.

Сирдарёда 2022 йил ҳосили учун 80 минг гектар ер майдонига экилган бошоқли дон экинлари учун маҳаллий ўғит жамғариш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Ғалла парваришида белгиланган агротехник тадбирлар режасига кўра жами 400 минг тонна маҳаллий ўғит жамғариш, ҳар 5 гектарга 1 тадан жами 16 минг та ҳосил хандақлари қазиш режалаштирилган.

Ғалла парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши самараси ўлароқ, бугунги кунда мавсум бошидан вилоят тумаларида жами 180 минг 382 тонна маҳаллий ўғит жамғарилиб, 11 минг 674 та ҳосил хандақлари қазилди. 16 минг 936 гектар азотли ўғитлар билан ва 7 минг 241 гектар ғалла майдони ғалла баргидан озиқлантирилди.

Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига кўра, вилоятдаги 11 минг 144 гектар ғалла майдонлари 1-2 барг ва 17 минг 208 гектар ғалла майдонларидаги ғалла ниҳолларида 3-4 тадан барглар мавжуд бўлса, 51 минг 648 гектар ер майдонидаги ғалла экинлари тўлиқ туплаган, — дейди Ўзагроинспекция” Сирдарё вилоят бошқармасининг “Техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш бўлими” катта инспектори Абдулатиф Қосимов.

Фото: "Ўзагроинспекция" вилоят бошқармаси

Ғалла парваришида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши юзасидан инспекциянинг вилоят бошқармаси ва туманлар бўлимлари томонидан жиддий назорат ўрнатилган. Шу мақсадда, жорий йилнинг январ ойи ўтган даври мобайнида 29 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, 8 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди.

"Ўзагроинспекция"нинг Сирдарё вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page