Қозоғистон чегарасида ушланган шахс ўзбекистонлик экани тасдиқланмади

Қозоғистон чегарасида ушланган шахс ўзбекистонлик экани тасдиқланмади

@Sirdaryo
Фото: «Xabar.uz»

Қозоғистон чегарасида Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олингани хабар берилганди.

Ушбу шахс 17 январь куни Туркистон вилояти (Қозоғистон Республикаси) «Жибек жоли» ўтиш пунктида ушланган. 

Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизматидан олинган маълумотга кўра, қўлга олинган шахс Ўзбекистон Республикаси фуқароси эмас, дейилади «Xabar.uz» хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ахборот Қозоғистон Республикаси Миллий хавфсизлик қўмитасининг веб-сайтида жойлаштирилган.

Report Page