Тошкент шаҳрида «Nexia»га «Ваз-2106»нинг давлат рақамини ўрнатиб ҳаракатланаётган сирдарёлик ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди

Тошкент шаҳрида «Nexia»га «Ваз-2106»нинг давлат рақамини ўрнатиб ҳаракатланаётган сирдарёлик ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилди

@Sirdaryo
Фото: ИИВ ЙҲХБ

2022 йил 12 январь куни соат 14:00 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида "Nexia" русумли, 20V417CA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, ушбу давлат рақам белгиси аслида "Ваз-2106" русумли автомобилга тегишли эканлиги, "Nexia"га тегишли бўлган 20Y239DA давлат рақам белгиси эса автомобилнинг юкхонасида турганлиги маълум бўлган, дейилади ИИВ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарида.

Ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган И.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

"Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз", — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, барчага бирдек маълумки, 20 рақами билан бошланган давлат рақам белгисидан асосан сирдарёлик ҳайдовчилар фойдаланишади.

Report Page