«Ҳоким укаси ҳокимга ёрдамчи бўлди» — Сирдарёда 4 нафар банк филиали бошқарувчилари "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига тайинланди (рўйхат)

«Ҳоким укаси ҳокимга ёрдамчи бўлди» — Сирдарёда 4 нафар банк филиали бошқарувчилари "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига тайинланди (рўйхат)

@Sirdaryo
Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда, хусусан Сирдарёда «Ҳоким ёрдамчилари» расман иш бошлашди.

«Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилишича, мазкур тасдиқланган рўйхатга мувофиқ, Сирдарё вилоятида тўрт нафар банк филиали бошқарувчиси "Ҳоким ёрдамчиси" лавозимига тайинланган:

“Агро банк” Боёвут тумани бошқарувчиси Юлдашев Жамшид Жумабоевич (Боёвут тумани "Миришкор" маҳалласи);

“Агро банк” Гулистон тумани бошқарувчиси Бекбоев Зухриддин Жахонгирович (Гулистон тумани "Сойибобод" маҳалласи);

”Халқ банк” Оқолтин тумани бошқарувчиси Бойтураев Зафар Мавлонович (Оқолтин тумани "Обод" маҳалласи);

“Микрокредитбанк” Сирдарё тумани бошқарувчиси Мирзакулов Олимжон Казакбаевич (Сирдарё тумани "Оқ йўл" маҳалласи). Эслатиб ўтамиз, Сирдарё тумани ҳокими Мирзақулов Ботиржон Казакбаевич.

Маълумот ўрнида, амалдаги тартиб бўйича “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси” лавозимига тайинланганлар — 2 йил иш ўрни сақланган ҳолда ҳозирга қадар эгаллаб турган лавозимларидан вақтинча озод этилади.


Report Page