Сирдарёда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

Сирдарёда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари қайд этилди

@Sirdaryo
Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Кунлик касалланишлар сони яна ортди: кеча юртимизда қарийб 390 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабарида.

2022 йил 9 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200730 (+389) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 18 нафари Андижон вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 21 нафари Жиззах вилоятида, 2 нафари Навоий вилоятида, 7 нафари Наманган вилоятида, 44 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Фарғона вилоятида, 25 нафари Хоразм вилоятида, 51 нафари Тошкент вилоятида, 193 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Андижон вилоятида 16 нафар, Бухоро вилоятида 7 нафар, Жиззах вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Самарқанд вилоятида 12 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар, Тошкент вилоятида 32 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197182 (+109) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1497 нафарни ташкил қилди.

Report Page