«Набирамнинг нафақа пули тўхтаб қолганлиги сабабли кўп ташкилот эшикларини тақиллатишимга тўғри келган...» — ДХАга мурожаат йўллаган сардобалик фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди

«Набирамнинг нафақа пули тўхтаб қолганлиги сабабли кўп ташкилот эшикларини тақиллатишимга тўғри келган...» — ДХАга мурожаат йўллаган сардобалик фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилди

@Sirdaryo
Фото: ДХА вилоят бошқармаси

Сардоба тумани "Қўрғонтепа" маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Ғайбуллаев набирасининг нафақа пули тўхтаб қолганлиги сабабли Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармасига мурожаат қилган. Шу муаммо сабаб кўп ташкилот эшикларини тақиллатиб келаётгани, набирасининг ҳар ойлик дори-дармонига пул кераклигини таъкидлайди, Р.Ғайбуллаев.

Бошқама томонидан мурожаат ўрганиб чиқилганда, Р.Ғайбуллаевнинг қизи М.Жўраеванинг 2013-йилда туғилган ўғли У.Ғиёсовга тиббиёт хулосасига кўра нафақа тайинланган. 2021-йил май ойида эса М.Жўраева вафот этган. Қизи вафот этгандан сўнг Р.Ғайбуллаев набирасини ўз васийлигига олган, лекин етти ойдан бери ногирон набирасининг нафақасини ололмай келган. 

Р.Ғайбуллаевнинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 15-моддасига асосан, васийлигида бўлган У.Ғиёсовга 2021-йил 30-декабрдан бошлаб ногиронлик нафақаси тайинланди.

Давлат хизматлари агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси ахборот хизмати

Report Page