Коронавирус: ССВ томонидан тақдим этилаётган Сирдарёга оид расмий статистикада йил бошидан буён кузатилаётган кунлик беморлар сони 8-январь куни кескин ошганлиги кузатилди

Коронавирус: ССВ томонидан тақдим этилаётган Сирдарёга оид расмий статистикада йил бошидан буён кузатилаётган кунлик беморлар сони 8-январь куни кескин ошганлиги кузатилди

@Sirdaryo
Фото: «Sirdaryo Xabarlari»

Вазият тобора мураккаблашмоқда: кеча юртимизда қарийб 370 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, пандемия бошидан буён жами касалланганлар сони 200 мингдан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

2022 йил 8 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 200341 (+369) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 14 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 15 нафари Жиззах вилоятида, 4 нафари Навоий вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 42 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сирдарё вилоятида, 1 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 16 нафари Хоразм вилоятида, 56 нафари Тошкент вилоятида, 195 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида Андижон вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, Жиззах вилоятида 8 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 40 нафар, Сурхондарё вилоятида 2 нафар, Фарғона вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 14 нафар, Тошкент шаҳрида 22 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 197073 (+121) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1494 нафарни ташкил қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумот ўрнида, жорий йил бошидан буён, ССВ томонидан тақдим этилаётган Сирдарёга оид расмий статистикада йил бошидан буён кузатилаётган кунлик беморлар сони куни кеча кескин ошганлиги кузатилди. Расмий статистикага кўра, жорий йилнинг 1-январь куни 1 нафар, 2-январь куни 1 нафар, 3-январь куни 2 нафар, 4-январь куни қайд этилмаган, 5-январь куни 2 нафар, 6-январь куни 1 нафар, 7-январь куни 2 нафар ва 8-январь куни 6 нафар бемор Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Report Page