Янгиер шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Янгиер шаҳрида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

@Sirdaryo
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Жорий йилнинг 8-январ санасида Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи 70 нафар ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. 

Мулоқотда вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Носиров, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Жасур Эгамбердиев, Ёшлар ишлари агентлиги шаҳар бўлими, бандлик ва бошқа тегишли ташкилот вакиллари иштирок этишди. 

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги
Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Учрашув давомида ёшлар муаммоларини ҳал этиш мақсадида, бандлик, субсидия асосида кредит олиш, контракт тўлови, моддий ёрдам, касбга ўқитиш ва уй-жой билан таъминлаш каби жаъми 35 та мурожаат кўриб чиқилди. 

Фото: Янгиер шаҳар ҳокимлиги

Юқорида таъкидланган мавзулар юзасидан ёшлар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Очиқ мулоқотда кўтарилган ҳар бир масала белгиланган тартибда, вақт мобайнида ҳал этилиши раҳбарият томонидан ёшларга тушунтирилди.

Янгиер шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page