«Адлия органлари: Жамият эҳтиёжи асосий омил» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди

«Адлия органлари: Жамият эҳтиёжи асосий омил» мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди

@Sirdaryo
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Адлия –-арабча «адл» – адолат, тўғрилик, ҳаққонийлик, одиллик, холислик каби маъноларни англатади. Демак, адлия идораларининг ташкил этилишидан мақсад адолатни, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 8 январдаги ПФ- «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-314-сон Фармони билан мустақил Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига асос солинди.

Фото: Вилоят адлия бошқармаси
Фото: Вилоят адлия бошқармаси
Фото: Вилоят адлия бошқармаси

Сана муносабати билан Божхона бошқармасида «Адлия органлари: Жамият эҳтиёжи асосий омил» мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирда адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Д.Умурзоқова, Гулистон шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази У.Турсунмуротов, Гулистон шаҳар давлат хизматлари маркази бош мутахассиси Дилшод Худойбердиевлар иштирок этиб адлия вазирлиги тарихи, вазирликнинг бугунги кундаги фаолият йўналишлари, устувор вазифалари, миссияси ҳақида батафсил маълумотлар бердилар.

Тадбир мобайнида адлия тизимимг жамият ва халқ фаровонлигидаги ўрни, халқаро қонунчилик майдонидаги мавқеи хусусида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Сирдарё вилояти адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими

Report Page