Гулистон шаҳар "Деҳқон бозори"да — инсонлар истеъмоли учун яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди (фото)

Гулистон шаҳар "Деҳқон бозори"да — инсонлар истеъмоли учун яроқсиз гўшт маҳсулотлари аниқланди (фото)

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида аҳоли орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида Сирдарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Гулистон деҳқон бозорида рейд тадбирлари амалга оширилди.

Тадбир давомида Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозорида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиниши назорат тартибида текширилиб, фуқаролар томонидан сотиш учун олиб келинган чорва ҳайвонлари гўшти ва гўшт маҳсулотлари белгиланган жойда ветеринария санитария кўригидан ўтказиб савдо қилинаётганлиги текширилди. Текширувларда фуқаролар В.Ғ, Ш.У ва Н.В лар чорва молларининг ички аъзоларини ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан савдо қилганлиги аниқланди. Ушбу фуқароларга тегишли бўлган гўшт маҳсулотлар ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирокида текширилганда келиб чиқиши номаълум, ветеринария-санитария талабларига жавоб бермайдиган 90 кг чорва ҳайвонларининг ички аъзолари сақланаётганлиги, ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истеъмоли учун яроқли ёки яроқсизлигини аниқлаш учун Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказига юборилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ

Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказидан олинган текширув хулосаларига кўра ушбу гўшт маҳсулотлари инсонлар истеъмоли учун яроқсиз эканлиги аниқланди. Фуқаролар В.Ғ, Ш.У ва Н.В лар чорва молларининг ички аъзоларини ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмасдан савдо қилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 109-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, олиб борилаётган рейд тадбирларидан мақсад тадбиркорларга жарима тузиш эмас, аксинча вилоятимиз аҳолиси орасида санитария эпидемиологик ҳамда юқумли касалликларни тарқалишини олдини олишдир.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Report Page