Сув тошқинидан талафот кўрган болалар боғчаси қайта тикланди
@SirdaryoUZB
Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани "Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Сардоба сув тошқинидан талафот кўрган 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти бухоролик қурувчилар томонидан капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Муассасада барча қулайликлар яратилиб, замон талаблари даражасидаги болалар мебеллари, турли ўйинчоқлар, ўзбек ва жаҳон халқлари эртак китоблари, мусиқа чолғу асбоблари, спорт ва бошқа зарур жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

Қайта фаолиятини бошлаган ушбу МТТда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 175 нафар болажонлар ёш тоифасига қараб 7 та гуруҳга бўлинди. Уларга 42 нафар малакали мутахассислар таълим-тарбия бериш билан бирга, рус ва инглиз тиллари, мусиқа, тасвирий санъат, жисмоний тарбия ва бошқа тўгараклари ҳам ташкил этилди.