М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналиши 93 км.да қайрилиб олиш жойида "Нексия" ва "Москвич" тўқнашиб кетди

М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналиши 93 км.да қайрилиб олиш жойида "Нексия" ва "Москвич" тўқнашиб кетди

@Sirdaryo
Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

2020 йил 06 январ куни соат 17:00 ларда фуқаро А.Р. ўзига тегишли Москвич русумли автомашинани М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналиши 93 км.да қайрилиб олиш жойида қарама-қарши йўналишдаги автомашиналарни ўтказиб қайрилиб олишни кутиб турган вақтида шу йўналишда орқадан ҳаракатланиб келаётган фуқаро Д.И ўз бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашинани тўхтата олмасдан орқасидан уриб юбориши натижасида Москвич автомашинаси йўлнинг қарама қарши йўналишига чиқиб кетади, натижада Гулистон-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро С.М бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашина билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада Нексия-2 русумли автомашина йўловчиси М, Б. Сирдарё тумани Марказий шифохонасига мурожаат қилган. М,Б.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб уйига жавоб берилган.

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Report Page