"Вақф" фонди Самарқанддаги қишлоққа сув етказди

"Вақф" фонди Самарқанддаги қишлоққа сув етказди

@vaqfuz
@vaqfuz


Бир ҳадисда бундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким сув бор жойга сув чиқарса, бир жонни озод қилгандек бўлади, ким сув йўқ жойга сув чиқарса, бир жонни тирилтиргандек бўлади” (Ибн Асокир ривояти).


"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан бугунги кунда ўнлаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Вақф мулкларини тасарруф этиш, кўмакка муҳтож ёки тиббий муолажа учун маблағ талаб этиладиган беморлар учун акциялар ташкил этилмоқда.


"Вақф" хайрия жамоат фондининг "Вакф мулки ва оби-ҳаёт" акцияси доирасида Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудида жойлашган "Оқсой" маҳалла фуқаролар йиғинига ичимлик суви чиқарилиши бўйича хайрли иш амалга оширилди. Ушбу амалий ишлар "Оқсой" МФЙ раиси ва бир гуруҳ фаолларининг Фондга мурожаати юзасидан бошланган эди. МФЙ раиси ва фаоллари мурожаатида зарур ашёлар рўйхати ва нархлари келтириб ўтилган бўлиб, ушбу мурожаатга мувофиқ Фонд томонидан 40 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Қуйида ушбу мурожаат ва ашёлар рўйхати келтириб ўтилади.

@vaqfuz

Сув чиқариш улкан ажрга сабаб бўлувчи амал бўлиб, халқимиз асрлар давомида шу каби ишларни ҳашар йўли билан амалга ошириб келган. Худди шундай савобли иш "Оқсой" қишлоғида ҳам бошланиб, охирига етмай қолган. Бу масалада айрим ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали асоссиз маълумотлар тарқатилиб, Фонд фақатгина "найрангбоз"га чиқарилган.

"Вақф" фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини улуғ айём арафасида кўпроқ хайрли ишларни қилишга, Аллоҳнинг розилигига эришишда мусобақалашишга чақиради. Маҳалла оқсоқолларини айтишича, сув чиқарилган қудуқ бир қанча йиллар аввал маҳалла аҳли томонидан қазилган. Бироқ сувни қишлоққа олиб келиш ишлари тўхтаб қолган. Зарур ашёлар Фонд томонидан харид қилиниб, 2 километрлик траншея қазиш учун ҳомийлар жалб қилинган.


@vaqfuz

Фонднинг ҳомийлари, Фонднинг Самарқанд вилоят филиали ҳамда "Ҳазрати Довуд" зиёратгоҳи ходимлари ташаббуслари билан амалий ишлар бажарилиб, Нуробод тумани "Оқсой" МФЙга 2 километр узунликдаги ичимлик суви тармоғи қуриб битказилди, қишлоқнинг олти жойига кран ўрнатилиб сув чиқарилди. 

@vaqfuz
@vaqfuz
@vaqfuz


Ушбу ичимлик суви тизими орқали 200 дан ортиқ хонадонга сув етказилди.

"Вақф" фонди журналистлар ва блоггерларни ҳолатни батафсил ўрганиб, объектив маълумот тарқатишга чақиради. Фонд ўз фаолиятида шаффофликка таянишни мақсадга мувофиқ дея ҳисоблайди. Саҳоватли инсонлар маблағига амалга оширилаётган хайрли ишларни бошқаларга ўрнак мақсадида ошкор қилиш ақлга зид иш эмас.

Фонд томонидан амалга оширилаётган хайрли ишларда сиз ҳам фаол иштирок этинг, ўз эҳсонларингизни улкан ажрларга эриштирувчи саҳоват ишларига йўналтиринг.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати