@surxonvxtb

@surxonvxtb

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси

Жорий йилнинг 4 июль куни Жарқўрғон тумани Маданият уйида вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи С.Хамидова томонидан Жарқўрғон, Термиз, Қумқўрғон ва Шўрчи туманлари халқ таълими бўлими мудирлари ҳамда директорлари иштирокида бугунги кунда Республикамизнинг барча ҳудудларида давом этаётган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш юзасидан “Янги Ўзбекистон Конституцияси - менинг Конституциям” мавзусида олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари борасида ўзларининг умумтаълим мактабларида ҳамда маҳаллаларида аҳоли ўртасида учрашувлар ўтказиб, мамлакатимиздаги сўнгги беш йилликдаги ижобий ўзгаришлардан мисол келтирилган ҳолда “Янги Ўзбекистон Конституцияси - менинг Конституциям” мавзусида фикр ва таклифлари бўйича батафсил тушунчалар берди.

Бундан ташқари таълим сифатини ошириш ҳамда келгусида вилоятнинг умумтаълим мактабларида олий тоифали ўқитувчиларни кўпайтириш бўйича фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Сурхондарё вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати


Report Page