Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди

Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Термиз шаҳридаги “Алпомиш” кураш мажмуасида бўлиб ўтган Сурхондарё вилояти ҳокими соврини учун Мудофаа вазирлигининг воҳадаги ҳарбий хизматчилари ўртасида “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги вилоят танлови ғолибларини тантанали тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими Тўра Боболовга Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг эсдалик нишони топширилди.

Тадбирда сўнгги йилларда мамлакатимиз Қуролли Кучлари тизимида юз бераётган янгиланишлар Ватанимиз мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаб, кўп миллатли халқимиз осойишталиги ва юртимиз равнақи учун хизмат қилаётганини алоҳида таъкидланди. Бу жараёнда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар тарафлама ижтимоий ҳимоя қилиб, соғлигини муҳофаза қилиш, маънавиятини бойитишга қаратилаётган эътибор жаҳон ҳамжамиятида осуда Ватанимиз нуфузини ошириш ҳамда обрўйини юксалтиришда муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.

Тадбирда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, полковник Зайнобиддин Иминов Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг буйруғини ўқиб эшиттирди.

Сурхондарё вилояти ҳарбий-маъмурий сектори доирасида Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округининг Жанубий операцион йўналишида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасаларни ўқув-моддий базасини, ҳарбий арча ва полигонларнинг инфратузилмасини такомиллаштиришда, ҳарбий хизматчиар учун қулай шароитларни яратишда ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда амалга оширган ишлари ва мамлкатимизнинг мудофаа қудратини юксалтиришга қўшган улкан ҳиссаси учун  Сурхондарё  вилояти ҳокими, ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Тўра Боболов Мудофаа вазирининг эсдалик нишони билан тақдирланди.

Шунингдек, тадбирда Жанубий операцион йўналиш бошқаруви гуруҳи ҳарбий хизматчилари ўртасида ўтказилган “Амир Темур ўғлонлари” ва “Жалолиддин Мангуберди ворислари” номидаги вилоят танловида 1, 2 ва 3-ўринларни қўлга киритган иштирокчилар пул мукофотлари ҳамда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Танловда фаол иштирок этган 52 нафар ҳарбий хизматчи ҳам муносиб рағбатлантирилди.


Report Page