Сурхондарё вилояти ҳокими темир йўл атрофларидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

Сурхондарё вилояти ҳокими темир йўл атрофларидаги ободонлаштириш ишлари билан танишди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Термиздан Сариосиё станциясигача бўлган 180 километрлик темир йўл атрофларини кўздан кечириб, бу ердаги ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Вилоят ҳокимига тегишли туманлар ҳокимлари, мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамроҳлик қилишди.

Тўра Боболов темир йўл атрофидаги ерларни тозалаб, саранжом-саришта қилиш ва бу ҳудудни кўрганда кўзларни қувнатувчи ҳолатга келтириш лозимлиги ҳақида масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди. 

Шунингдек, темир йўл атрофида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва аҳоли яшаш уйлари ҳолати ҳам кўздан кечирилиб, ушбу биноларни тартибга келтириш зарурлиги таъкидланди ва уларнинг ташқи кўринишини замонавий ҳолатда таъмирлаш вазифалари топширилди.


Report Page