Очиқлик ва шаффофлик - прокуратура органлари фаолиятининг муҳим шарти

Очиқлик ва шаффофлик - прокуратура органлари фаолиятининг муҳим шарти

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Бугун, 5 декабрь куни Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида “Прокуратура органларида очиқликни таъминлаш ва ОАВ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Сурхондарё вилояти прокурорининг ўринбосари Ў. Юсупов, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Зокиров, Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори Қ.Турсунов ва бошқалар журналистларга  жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида тизимда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида таҳлилий маълумотларни тақдим этди.

Мулоқотда прокуратура органлари фаолияти фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш, улар фаолияти ҳақидаги ахборотлар, муҳим ҳодисалар ва тадбирлар тўғрисидаги расмий хабарларни, шунингдек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини аҳолига ўз вақтида етказишда босма ва электрон ОАВ билан ўзаро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Анжуман давомида соҳа мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтардилар.


Report Page