Сурхондарёда Янги йил байрамига ҳар йилгиданда ўзгача тайёргарлик кўрилади

Сурхондарёда Янги йил байрамига ҳар йилгиданда ўзгача тайёргарлик кўрилади

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Бугун, 2 декабрь куни вилоят ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг вилоятга ташрифлари давомида берилган топшириқлари ҳамда кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишлар баёнларининг ижроси, бозорлар ва савдо комплексларининг аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси санитария-гигиена талабларига жавоб бериш ҳолати ҳамда 2017-2019 йилларда деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудда замонавий савдо мажмуаларининг қурилиши аҳволи, 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар, Янги  йил байрами тадбирларига тайёргарлик кўриш ҳамда уни кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар ва бошқа масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Сурхондарёда Янги йил байрамини ҳар йилгиданда  юксак савияда, тинч ва осойишта ўтказишга ҳозирданоқ пухта тайёргарлик кўрилиши лозим.

Шу мақсадда йиғилишда 15 декабргача шаҳар ва туманлар марказларида камида 12 метрдан кам бўлмаган асосий байрам арчаларини ўрнатишни якунлаш, 2019 йилнинг 15 декабридан 2020 йилнинг 5 январига қадар вилоятнинг барча ҳудудларида Янги йил савдо ярмаркалари ташкил этиш, “Президент арчаси” ва Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида маҳаллалар, кўча ва гузарларни тартибга келтириб, байрамона безатиш, ёнғин хавфсизлиги, транспорт ҳаракати ва бошқа зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.


Report Page