Барча саъй-ҳаракатларимиз халқни рози қилиш йўлидаги эзгу ишлар ифодаси бўлсин

Барча саъй-ҳаракатларимиз халқни рози қилиш йўлидаги эзгу ишлар ифодаси бўлсин

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг бевосита ҳудудларга чиққан ҳолда халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш, инсон манфаатларини таъминлаш мақсадида ўтказаётган учрашувлари давом этмоқда.

Қизириқ туманининг “Кунчиқиш” ва “Заработ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан бўлган самимий, жонли мулоқотда ҳам муаммоларнинг амалий ечимига аҳамият қаратилди.

Хусусан, “Кунчиқиш”, “Заработ” ва “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги барча ички йўлларда тошлаш ишларини амалга ошириш, ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида янги бетон устунлар ва трансформаторни ўрнатиш, Қизириқ тумани марказий кўчаларини асфальтлаш, шунингдек, ичимлик суви ва табиий газ таъминоти, уй-жойларни таъмирлаш, уй-жой қуриш учун ер майдони ажратиш ва бошқа масалаларга оид мурожаатларга ечим топилди.

Мамлакатимизнинг стратегик мақсадларига, юксак марраларга фақат ва фақат халқ билан мулоқот қилиб, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлаш орқалигина эришиш мумкин.

Тўра Боболов масъул раҳбарлар ўз ишлаш принципларини халқ талаб ва истаклари асосида ташкил этишлари зарурлиги тўғрисида тўхталаркан, аҳоли ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларининг сифатли ҳал этилиши унинг эртанги кунга бўлган умидини оширишга, давлатимиздан рози бўлиб яшашга хизмат қилишини таъкидлади. Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ эса буюк ишларга қодир бўлади.



Report Page