РАСМИЙ БАЁНОТ
Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmatiТермиз шаҳар ҳокимлиги 2019 йилнинг 8 ноябрь куни ижтимоий тармоқда эълон қилинган “Сурхондарё. Мутасаддиларимиз шаҳар марказидаги чиқинди уюмларини кўриб, кўрмасликка олмоқда” сарлавҳали материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Юқоридаги ҳолат шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ўрганиб чиқилганда Ат-Термизий кўчасидаги маиший чиқиндилар бу ерда жойлашган собиқ Марказий деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотлари савдоси билан шуғилланувчилар фаолияти сабабли пайдо бўлганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Термиз шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари билан биргаликда фуқаролар ўртасида белгиланмаган жойларга чиқиндилар ташланишининг олдини олиш, тозаликка риоя қилишга қаратилган тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.
Ҳозирда у маиший чиқиндилардан тозаланиб, тоза ва озода ҳолатга келтирилди. Ҳудуд тозалигига жавобгар масъул шахс бириктирилди.