Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

2019 йилнинг 22 октябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Тўра Боболов, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Амиров Алишер Хуррамович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланиши муносабати билан шу кунгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тасарруфидаги “Импорт контрактлар экспертизаси маркази”нинг қурилишда лойиҳа олди техник топшириқлар ва тендер ҳужжатлари экспертизаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Сувонқулов Аҳмад Худайшукурович вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Сувонқулов Аҳмад Худайшукурович 1968 йилнинг 7 ноябрида Жарқўрғон туманида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат техника университети, 2009 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

Узоқ йиллик фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлигида котибият мудири, вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори, Шўрчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инвестиция бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва бошқа масъулиятли лавозимларда фаолият юритган.


Report Page