Тўра Боболов тест синовларига бириктирган масъуллар ва кузатувчилар билан учрашди

Тўра Боболов тест синовларига бириктирган масъуллар ва кузатувчилар билан учрашди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги


Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов "Алпомиш" ўйингоҳида тест синовларига бириктирилган масъуллар ҳамда тест жараёнларини кузатиб бориш учун умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртларидан жалб этилган 269 нафар кузатувчилар иштирокида йиғилиш ўтказди.

Айтиш керакки, тайёргарликлар жараёнида белгиланган ҳудудларда тест синовларининг карантин қоидалари асосида холис ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш учун барча талаблар асосида зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Эндиликда масъул кузатувчилар зиммасига белгиланган ҳудудларда тест синовларининг тегишли талабларга қатъий риоя этилган тарзда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади.

Йиғилишда мутасаддилар ва кузатувчиларга тест синовларининг тўғри ва адолатли ўтиши учун виждонан ва масъулият билан ёндашиши кераклиги, карантин қоидалари ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилишига эътиборли бўлиши лозимлиги эслатилди. 

Ушбу жараёнга салбий таъсир этувчи омиллар аниқланганда, уларни бартараф этиш чораларини кўриш учун назоратни кучайтириш бўйича тушунчалар берилди.

Эслатиб ўтамиз, тест синовларида вилоятимизда 110 минг нафарга яқин абитуриент иштирок этиши кутилмоқда.

Тест синовлари 2 сентябрдан бошлаб 12 кун давомида Термиз шаҳридаги "Алпомиш" ўйингоҳи, вилоят ДХХ футбол майдони, "Сурхон" спорт мажмуаси захира футбол майдони, Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернати футбол майдонида ўтказилади.


Report Page