Музработ тумани ҳокимлиги: тадбиркорга тегишли хусусий корхона биноси ва ер участкаси олиб қўйилмайди

Музработ тумани ҳокимлиги: тадбиркорга тегишли хусусий корхона биноси ва ер участкаси олиб қўйилмайди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Музработ тумани ҳокимлиги 2019 йилнинг 8 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Юртим жамоли” маҳалласида яшовчи тадбиркор Абдулатиф Тўрақуловга тегишли хусусий корхона биноси ва ер участкасини олиб қўйиш бўйича бўлаётган уринишлар ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 8-бандига асосан, вилоятлар ҳокимликларига фойдаланилмаётган ҳамда мақсадга номувофиқ фойдаланилаётган ер участкалари олиб қўйилишини, бўшаётган ер участкалари заҳира ерлари тоифасига ўтказилишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Ушбу қарорнинг тегишли банди ҳамда мавжуд бўш турган бино-иншоотларни аниқлаш, тегишли тартибда ўрганиш ва бўш турган объектлар ва ер участкаларини давлат ҳисобига қайтариш тўғрисида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 29 июнь куни бошқа хусусийлаштирилган иншоотлар қатори  фуқаро А.Тўрақулов раҳбарлигидаги “Термиз”  кўп тармоқли хусусий корхонасига қарашли тузни қадоқлаш биносида ҳам мониторинг ўтказилган.

Музработ тумани ҳокимлиги, туман Давлат солиқ инспекцияси, “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” давлат корхонаси туман филиали вакиллари иштирокида ўтказилган ушбу ўрганиш натижаларига кўра, корхонага қарашли 0,46 га (бино-иншоотлари 352 кв.метр) ер майдонида жойлашган ишлаб чиқариш бинолари ҳамда ер участкасидан узоқ вақтдан буён фойдаланилмасдан келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда далолатнома тузилган.

Шунга мувофиқ, 2019 йилнинг 4 июлида туман ҳокимлиги давлат мулки объектини давлат тасарруфидан чиқариш билан боғлиқ давлат органи ҳаракатларини ноқонуний деб топиш ва ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўллаш ҳамда бўш турган бино-иншоотларни (ер майдонларини) давлат тасарруфига қайтариш тўғрисида туман Маъмурий судига даъво аризаси киритган.

Судда мазкур даъво аризаси юзасидан иш кўрилиши белгилангунга қадар, яъни, 2019 йилнинг 31 июль куни Республика Олий суди томонидан қуйи суд органларига Давлат активларини бошқариш қўмитаси (Давлат мулк қўмитаси) ва уларнинг вилоят бошқармаларига нисабатан буйруқ ҳамда ордерни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида киритилаётган аризалар фақат прокурорлар томонидан имзолангандагина қабул қилиниши, ҳокимлар томонидан имзоланган бундай аризалар рўйхатдан ўтказилмасдан қайтариб берилиши (қабул қилинмаслиги) тўғрисида маълум қилинади.

Шунга мувофиқ, 2019 йилнинг 1 август куни Музработ тумани Маъмурий суди туман ҳокимлиги томонидан “Термиз” кўп тармоқли хусусий корхонасига нисбатан киритилган даъво аризасини судда кўрмасдан қолдириб, аризани туман ҳокимлигига қайтарди.

Ушбуни инобатга олиб, Музработ тумани ҳокимлиги А.Тўрақулов раҳбарлигидаги “Термиз”  кўп тармоқли хусусий корхонасига қарашли ишлаб чиқариш биноси ва ер участкаси олиб қўйилмаслигини ҳамда улардан самарали фойдаланишда  фуқарога амалий ёрдам кўрсатилишини маълум қилади.


Report Page