Расмий муносабат
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматиИжтимоий тармоқларда эълон қилинган “Сурхондарёда арчалар аёвсиз кесилмоқда” сарлавҳали материал атрофлича ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 февралдаги “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Сурхондарё вилоятининг Ўзбекистон-Афғонистон давлат чегарасига туташ Термиз тумани, Айритом маҳаллласи ҳудудида “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонасини барпо этиш учун вилоят ҳокимининг 2021 йил 6 апрелдаги қарори билан 26 гектар ер майдони ажратилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган танловда ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъекти томонидан қурилиш ишларига тайёргарлик кўрилмоқда.
Мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Қўмитаси вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан ўтказилган ўрганиш давомида ҳудудни топосъемка қилиш ва геология ўрганиш ишларини амалга ошириш давомида ЎзР МЖтКнинг 79-моддасида назарда тутилган дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш маъмурий ҳуқуқбузарлиги содир этилганлиги аниқланди.
Ҳозирда айбдор шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли судловликка юбориш чоралари кўрилмоқда.