Китоб билан меҳр улашиб...

Китоб билан меҳр улашиб...

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati


Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан вилоятдаги 921 та умумтаълим мактабларига 45 мингдан ортиқ 50 номдаги бадиий адабиётлар ҳамда ўзбек ва рус тилларидаги турли хил эртак китоблар тарқатилди.

Жорий йилнинг январь ойида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган “Китоб карвони” лойиҳаси доирасида ҳам умумтаълим мактаблари кутубхонасига 50 мингта 55 номдаги бадиий адабиётлар етказилган эди.

Бундан ташқари, февраль ва март ойларида ҳудудларда ташкил этилган китоб-савдо ярмаркалари доирасида “Ўзим ўқиган ва фарзандим ўқиётган мактабга китоб совға қиламан”, “Китоб - келажак пойдевори” шиорлари остида 45 минг дона китоб совға қилинганди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижроси доирасида ташкил этилаётган бу тадбирлар умумтаълим мактаблари ўқувчиларини китобхонликка даъват этиш, уларнинг маьнавиятини юксалтириш ва ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Бугун шаҳар ва туманлардаги барча умумтаьлим мактабларига тенг миқдорда тақсимланган 500 миллион сўмлик 45 мингдан ортиқ “Китоблар карвони“ вилоят халқ таьлими бошқармаси вакиллари ҳамроҳлигида белгиланган манзил томон йўл олди.


 


Report Page