Сурхондарёлик ҳарбийлар ҳам саховат карвонига қўшилди
Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmatiСурхондарё вилоятидан “Сардоба” сув омборида содир бўлган талофатдан азият чеккан аҳолига инсонпарварлик ёрдами жўнатиш давом этмоқда.
Кутилмаган табиий офатга бефарқ бўлмаган вилоятимизда бошланган бу эзгу ишга нафақат саховатпеша инсонлар, тадбиркорлар, фермерлар балки, ҳарбий хизматчилар ҳам бош қўшиб, сирдарёлик биродарларга ёрдам қўлларини чўзмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардиясининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари ҳам вилоятнинг саховат карвонига ўз улушини қўшди. Улар томонидан 1 тонна ун, 5 тоннадан ортиқ картошка, карам, сабзи, пиёз жўнатилди. Шунингдек, ҳарбийлар юборган маҳсулотлар орасида макарон, ёғ, нон ва нон маҳсулотлари, 20 минг дона ниқоб қа қўлқоп ҳам бор.
Жўнатилаётган бу кўмак юклари замирида акс этган меҳрни ҳис этган ҳар бир сирдарёлик қалбида сурхондарёликларга нисбатан ғойибона меҳр, қондошлик-қадрдонлик туйғуси янада мустаҳкамланишига асло шубҳа йўқ.