surxondaryo

surxondaryo


Тўра Боболов: метин иродали қаҳрамонларимиз борлиги халқимиз, айниқса, ёшларимиз учун тарихий ҳақиқат

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар раҳбарлари билан биргаликда Бойсун туманида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Шоҳимардон Ҳамроев, Муҳаммади Олимов, Дўсмат Муратов, Тожи Бозоров, Жумақул Қуллиев хонадонида ҳам бўлиб, Президентимизнинг 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан уларга йўллаган табрикларини ўқиб эшиттирди. 

Давлатимиз раҳбарининг фармонига мувофиқ 12 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти, Президентимиз номидан қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

“Буюк Ғалабани таъминлашга беқиёс ҳисса қўшган Сиздек мард, енгилмас ва олижаноб фахрийларимиз билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз, Биз сизларни фақатгина байрамларда эмас, балки ҳар доим эъзозлаб ардоқлаймиз, соғлигингиз ҳақида ҳар куни, ҳар соатда ўйлаймиз. Сиздек метин иродали қаҳрамонларимиз борлиги халқимиз, айниқса, ёшларимиз учун тарихий ҳақиқат”, – деди вилоят ҳокими.

Сурхондарё вилоятида ҳозирда 27 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 1 минг 895 нафар фронт орти меҳнат фахрийлари, 101 нафар юз ёшдан ошган фуқаро истиқомат қилади. 

Улар ҳозирги дориломон кунларда юртимиз обрў-эътиборини янада юксалтириш ва навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат, мустақиллик ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Ҳа, шу дориломон кунларда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, уруш майдонидан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда юртини, халқини унутмаган, бир қарич ерини душманга раво кўрмаган ёши улуғ бу метин иродали қаҳрамонларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш ҳар бир сурхондарёликка ҳам ғурур, ҳам фахр беради.



Report Page