Тожикистон Республикасидан “Катта Ҳисор” канали орқали Сурхондарё вилояти экин майдонларига сув етказилади

Тожикистон Республикасидан “Катта Ҳисор” канали орқали Сурхондарё вилояти экин майдонларига сув етказилади

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига илк ташрифи самараси ўлароқ, Сурхондарё вилоятида сув танқислигини юмшатиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларига кафолатли сув етказиб бериш мақсадида қўшни Тожикистон Республикасида жойлашган “Варзоб” дарёсидан сув олувчи “Катта Ҳисор” каналида 2019-2021 йиллар давомида каналнинг 50,8 км қисмида 530 минг.м3 тупроқ, 600 м3 бетон, 2,7 минг.м3 тош ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

2021 йилда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан “Катта Ҳисор” каналининг қолган 13,3 км қисмини реконструкция қилиш ишларига 4.2 млрд. сўм маблағ ажратилди, канални тозалаш ишларига 10 та экскаватор, 3 та юк ташувчи техникалар жалб этилиб, 652 минг.м3 тупроқ, 2,7 минг.м3 тош ҳамда 1100 м3 бетон ишлари амалга оширилди, шунингдек, 12 дона редуктор ва венть-подёмниклар янгисига алмаштирилиб, “Қоратоғ” дарёсига сув ташлаш гидротехник иншоотининг сув ўтказиш қобилияти 45 м3/сек етказилди.

Кеча Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги делегация Тожикистон Республикасига ташриф буюриб, “Катта Ҳисор” каналини реконструкция қилиш ишлари билан яқиндан танишди. Экскаваторчи ва механизаторларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалар топширилди.  Қўшни мамлакат делегацияси аъзолари билан бўлган мулоқот якуниа жорий йилнинг 23 апрель куни Тожикистон Республикасидан “Катта Ҳисор” канали орқали Сурхондарё вилоятига сув ўтказилишига келишиб олинди.