Чигит экиш мавсумини сифатли ўтказиш пахтадан эртачи ва мўл ҳосил олиш гарови
Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmatiСурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов қишлоқ хўжалиги фахрийлари, соҳада катта тажрибага эга малакали мутахассислар, илғор фермер, деҳқон ва кластердан иборат Маслаҳат кенгаши аъзолари билан учрашди.
Учрашувда мутахассисларнинг вилоятда 2020 йилнинг 7 март кунидан бошланган чигит экиш мавсумини 1 апрелга қадар қисқа муддатда уюшқоқлик билан ўтказиш, тайёрланган майдонларда чигит экиш агротехник тадбирларини тўғри амалга ошириш, уни хатосиз, соғлом ва эрта ундириб олиш, ғўза парвариши ва уни зараркунандалардан ҳимоя қилиш билан боғлиқ фикр-мулоҳазалари, таклифлари бирма-бир тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Маълумот ўрнида, вилоятда бу йил пахтачиликка ихтисослашган 7 та кластер, 2170 фермер хўжалиги 74 минг 078 гектар майдонда “Бухоро-102”, “Султон”, “Бешқаҳрамон”, “Наманган-77”, “Порлоқ” навли ўрта ҳамда “Сурхон-14”, “Сурхон-16”, “Сурхон-103”, “СТ-1651” навли ингичка толали чигит қадашмоқда. Жорий йилда маҳаллий иқлимга мос, серҳосил ва эртапишар бу чигит навлари қадалган майдонлардан 243 минг 800 тонна пахта ҳосилини олиш кутилмоқда.