Тўра Боболов қумқўрғонлик ёшлар билан учрашди 

Тўра Боболов қумқўрғонлик ёшлар билан учрашди 

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Бугун, 12 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманининг “Боймоқли” маҳалласида туман ёшлари билан учрашди.

Учрашув аввалида вилоят ҳокими Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тумандаги умумтаълим мактабларида қандай самара бераётганига бағишланган кўргазма билан танишди. Ўқувчилар яратган тикувчилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа ҳунармандлик буюмларини, бўлғуси рассомлар ишларини кўздан кечирди.

Шундан сўнг бошланган очиқ мулоқотда Т.Боболов вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг самаралари ва келгусидаги режалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига амалий жавоблар олишди.

Жумладан, Ш.Қаҳҳоровнинг хўжалик совунини ишлаб чиқарадиган дастгоҳ харид қилиш ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли кредит ажратиш, икки йилдан буён ишсиз Н.Донаевнинг иш билан бандлигини таъминлаш, Ж.Ғаффоровнинг автомагистраль йўлни кесиб 82-умумтаълим мактабига келадиган ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўл ёқасида тезлик ўлчаш фоторадар ускунасини ўрнатиш тўғрисидаги мурожаат ва таклифлари маъқулланиб, ижобий ҳал этилди.



Report Page