Сурхондарё вилояти тиббиёт муассасаларига 20 та тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

Сурхондарё вилояти тиббиёт муассасаларига 20 та тез тиббий ёрдам машиналари топширилди

Surxondaryo viloyati hokimligi matbuot xizmati

Бугун, 2 январь куни шошилинч тиббий ёрдам хизмати муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида вилоятимиз туман тиббиёт бирлашмаларига 20 та “Damas” русумидаги махсус машиналар топширилди.

“103” тез тиббий ёрдам автотранспорт воситаларини топшириш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов тизим ходимларига самарали фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, аҳоли саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қилишга чақирди.

Ушбу транспорт воситалари 14 та туман тез тиббий ёрдам бўлимлари ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш шахобчаларига берилди. Бунинг натижасида 20 та янги иш ўрни яратилди, вилоятда тиббиёт соҳасида хизмат кўрсатаётган тез тиббий ёрдам автомашиналарининг сони 212 тага етди. Бу эса байрам кунларида воҳа тиббиёт соҳаси вакиллари учун муносиб туҳфа бўлди.

Маълумот ўрнида, туманлар тез тиббий ёрдам бўлимларининг чекка ва олис ҳудудлардаги шахобчалари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иш жараёнида тезкорликни таъминлаш мақсадида яна 20 та махсус тез тиббий ёрдам автомашиналарини ажратиш кўзда тутилган.



Report Page