Эндиликда “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтади-ми?

Эндиликда “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтади-ми?


Ўтган йиллар давомида судларни ҳокимиятнинг мустақил ва алоҳида тармоғи сифатида ташкил этиш, уни ўтмишдаги жазолаш органидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилувчи ҳамда ишончли ҳимоя қилувчи давлатнинг чинакам мустақил институтига айлантириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 августда қабул қилган “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва нуфузини оширишни янада такомиллаштириш борасидаги тарихий қадамлардан бири бўлди.

Бу ҳақда сўз юртишдан олдин мамлакатимиз суд тизимида сўнгги саккиз йилда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганлигини таъкидлаш лозим. Жумладан судларнинг жазоловчи органдан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизимга айлантирилганлиги ҳам бунинг яққол мисолидир.

“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этилиши бу соҳадаги очиқлик ва шаффовлик сари қўйилаётган тарихий ҳамда қатъий қадамдир.

Яъни ушбу фармонга кўра:
Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
- фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;
- судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;
- Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
- судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;
- иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;
- “Рақамли суд” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Президентимизнинг мазкур Фармони суд-ҳуқуқ тизими олдида турган вазифаларнинг изчил ва босқичма-босқич ҳал этишга шубҳасиз. Ўзбекистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга ҳамда фуқароларнинг судга бўлган ишончини ортишига хизмат қилади.

 

Иҳтиёр Юсупов
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг раиси 

 


Report Page