Фуқаронинг назорат юритиши ўз экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатли воситаси сифатида намоён бўлади

Фуқаронинг назорат юритиши ўз экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатли воситаси сифатида намоён бўлади


      Табиатни асраб-аввайлаш, экологик вазиятни юмшатиш фақат давлатни вазифаси, дейдиганлар хато қилади. Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида “Фуқаролар атроф табиий муҳитга эхтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар” деб белгиланган. Конституциямизнинг 55-моддасида эса “эр, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва хайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умумиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир” деб алоҳида кўрсатилган. Шу сабабли давлат билан бир қаторда фуқаролар ҳам табиатни асраб-аввайлаш билан ўз бурчини бажариши шарт.

      Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш, атмосферага зарарли моддаларни чиқаришни камайтириш, экологик ҳолатларни яхшилаш борасида ўз миллий қонунчилигига ҳам эга, хусусан:
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабр кунги “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, 1993 йил 6 май кунги “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, 2006 йил 28 сентябр кунги “Хавфли ишлаб чиқариш обектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни, 2002 йил 5 апрел кунги “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонуни, 2000 йил 25 май кунги “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонуни, 2013 йил 27 декабр кунги “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонуни, 1997 йил 26 декабр кунги “Хайвонат дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, 2019 йил 21 май кунги “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни,
1997 йил 26 декабр кунги “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, экологик барқарорликни таъминлаш юзасидан қабул қилган қарор ва фармонлари шулар жумласидандир.

  Демак, табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги мазкур қонунларни ижро этилишида ва унинг назоратида давлат органлари билан фуқаролар ҳам тенгма-тенг масъулиятни ҳис этиши керак. Фуқаролар ҳам ташаббус кўрсатиб экологик назоратни амалга ошириши, давлат органларининг табиатни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш борасидаги мажбуриятларини кўрсата билиши, ўзлари ҳам атроф-муҳит, табиатни ҳимоя қилишда ўз фуқаролик масъулиятини кўрсатиши керак. 

   Юқорида таъкидлаганимиздек, фуқаронинг назорат юритиши ўз экологик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг кафолатли воситаси сифатида намоён бўлади. Бу восита унга давлат ва унинг органлари билан самарали алоқа ўрнатишида юридик жиҳатдан мустаҳкамланган имкониятлар беради. Фуқаронинг экологик назорати инсон мустақиллигини таъминлашга қаратилган унинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилишнинг кафолати бўлиб ҳисобланади. Бу эса давлат бошқарувида иштирок этишининг янги шакли, десак тўғри бўлади. Бунда фуқаро бевосита давлат органларидан экологик масалаларга доир мажбуриятларни бажариш, ҳуқуқбузилишларини тўхтатиш ва улар учун жавоб бериш бўйича талабларни илгари суради.

Қисқаси, фуқаронинг экологик назорати унинг ҳуқуқий мақомини кенгайтиради. Чунки, фуқаронинг назорат функсиясига эга бўлиши жамият аъзоларида ҳаққоний куч мавжудлигини англатади. 


Нодирбек Сангиров
Сирдарё вилояти судининг судьяси


Report Page