Тергов судьяларининг ваколатларига оид давра суҳбати ўтказилди

Тергов судьяларининг ваколатларига оид давра суҳбати ўтказилди


Бугун жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг мазмун моҳиятини юзасидан Гулистон шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳамда мажбурий ижро бюроси Гулистон шаҳар бўлими ходимлари учун тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатида судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, шунингдек, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар, яъни тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилиши ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Масалан, тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилгани, тергов судьялари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юқори инстанцияларда қайта кўриб чиқишнинг амалдаги тартиби ҳақида ҳам тадбир иштирокчиларига маълумотлар берилди. Шу билан бирга амалиётда юзага келаётган айрим масалалар ва суд ҳужжатлари ижросини таъминлашда самарадорликни ошириш борасидаги ишлар ҳам ўзаро муҳокама қилинди.


Шомурод Бегматов 

жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судининг судьяси 





Report Page