Энди маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни тергов судьялари кўриб чиқади

Энди маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни тергов судьялари кўриб чиқади


Шахснинг эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиниш бу унинг тўлиқ айбдор ёки жиноятчи эканлигини билдирмайди. Жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув давридаги қатор жараёнлар эса ҳали суд орқали айбдор, деб топилмаган фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қишда ўзига яраша нохолисликларни келтириб чиқарётган эди. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб, миллий қонунчиликка асосан амалиётда тергов судлари институтига заруратни келтириб чиқарди.  Янги Конституцияда ҳам жиноий таъқибга олинган шахсларни давлат органлари ҳамда мансабдор шахсларнинг ўзбошимчалигидан ҳимоялашнинг деярли барча усуллари акс эттирилган ва ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши кафолатланган.

Хўш, ушбу ҳорижий амалиётни миллий суд тизимига жорий этилиши қанчалик самарали? 

Президентимизнинг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳам судлар фаолиятида очиқлик, шаффофликни таъминлаш билан бир қаторда, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатини янада кучайтиришда муҳим қадам бўлди. Яъни, 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича ҳудудий судларда иш бошлайдиган тергов судьялари жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масалалари, яъни, қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, мурдани эксгумация қилиш, почта-телеграф жўнатмаларини хатлаш, ушлаб туриш муддатини 48 соатга қадар узайтириш ҳамда прокурорнинг гувоҳ ва жабрланувчининг (фуқаровий даъвогарнинг) кўрсатувларини олдиндан мустаҳкамлаш тўғрисидаги ва бошқа илтимосномаларни кўриб чиқади.

Шунингдек, мазкур фармон билан тергов судьяларига маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиш ваколати ҳам юклатилмоқда. Бу билан жиноят ишлари бўйича биринчи инстанция судлар судьялари ўртасида иш ҳажми мутаносиблигини тўлиқ таъминлашга эришилади. Судьялар томонидан жиноят ишларини кўриш давомида иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни синчковлик билан тўла ва холисона текшириб чиқиш, судланувчиларнинг барча важларини кўриш, тарафлар томонидан келтирилган илтимосномаларни тўлиқ аниқланиши учун замин яратади.


Ўткиржон Жумаев

Сирдарё вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

Report Page