Маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда тадбирокрлар учун суд-ҳуқуқ тизимида яратилган қулайликлар

Жорий йилнинг 26 апрель куни Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси биносида Сирдарё вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати ва вилоят маъмурий суди ҳамда вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятда фаолият юритиб келаётган маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда тадбирокрлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда, Сирдарё вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати судьяси Б.Махмудов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришган пайтдан бошлаб инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга ҳамда хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Сўнгги йилларда республика Президенти ва Ҳукумати томонидан ушбу йўналишда бир қатор фармон ва қарорлар қабул қилинаётганлигини, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6034 Фармони қабул қилинганлигини маълум қилиб, ушбу Фармонда фуқароларнинг одил судловга бўлган ҳуқуқини амалда таъминлаш билан боғлиқ долзарб муаммолар, хусусан судларда инвесторларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ўз вақтида ва самарали ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида, Сирдарё вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати судьялари Э.Соибназаров ва Х.Мамарасуловлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6034 Фармон ижроси бўйича 2021 йил 12 январда “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини маълум қилиб, Қонун билан Иқтисодий процессуал кодексига иқтисодиёт соҳасида инвесторлар ҳамда давлат органлари ўртасидаги инвестиция шартномаларидан келиб чиқадиган инвестиция фаолияти билан боғлиқ низолар бўйича ва рақобатга оид ишларни тааллуқлилиги ва тегишлилигига оид нормалар киритилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Сирдарё вилоят маъмурий судининг судьяси С.Рустамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6034 Фармон ижроси бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги №ЎРҚ-662-сонли қонуни қабул қилинганлигини маълум қилиб, Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига инвесторлар билан маъмурий органлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг инвестиция шартномаси шартларига риоя қилиниши билан боғлиқ қарорлари ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан келиб чиқадиган низоларни маъмурий судларга тааллуқлилиги ва тегишлилигига оид нормалар киритилганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида, иштирокчилар томонидан берилган саволларга судьялар томонидан тегишли жавоблар берилди.
Сирдарё вилоят судининг Жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўлими бош консультанти Равшанбек Турдиев