Гулистон Давлат Университети талабаларига “Сайлов ёшлар нигоҳи”да мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Жорий йилнинг 22 апрель куни фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди раиси Н.Муратов томонидан Гулистон Давлат Университети талабалар учун “Конститутция ва қонун устиворлиги-ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳум мезонидир” ҳамда “Сайлов ёшлар нигоҳи”да мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди раиси Н.Муратов сўзга чиқиб, Университетда таҳсил олаётган талабаларга “Конститутция бахтимиз-қомуси” эканлиги тўғрисида унинг биз ёшларга учун аҳамияти жудда катта эканлиги ҳақида гапириб ўтди. Конститутцияда келтириб ўтилган бўлимлар, боблар ҳамда моддаларнинг ҳар бири Ўзбекистонда яшовчи барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар фуқароларимиз тенгилигининг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатловчи хужжат эканлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Сайлов қонунчилигида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади. Сайлов очиқ ва ошкора ўтказилади. Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир.
Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир. Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти беш йил муддатга сайланади. Айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти бўлиши мумкин эмас.
Ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида ўн йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган фуқаро Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланиши мумкин.
Сўз ўрнида ўқувчи ёшлар давлатимиз томонидан берилган имкониятларини қадрига етиб уни асраш, авайлаш Прездидентимиз томонидан биз ёшларга жуда катта ишонч билдирилаётганлиги такидлаб ўтди. Кундан кунга ривожланиб бораётган мустақил диёримиз янада ривожланиши учун турли сохаларда ўз ишончини оқлайдиган ёшлар бўлишимиз лозимлиги такидланди.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга суд раиси томонидан жавоблар олишди.
Сирдарё вилоят судининг Жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўлими