Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақола ва видео мурожаат юзасидан.
@sardobatumani_uz
Ижтимоий тармоқларда "Коррупционерлар Сардобаликларга ажратилган пулларни ва уйларни ямламай ютишмоқда..." видеолавҳа ва “Сирдарё вилояти Сардоба туманида одамлар уй олиш учун соатлаб навбат кутмоқда. Кадастри йўқ оилаларга уй йўқ дейишпти. Бечоралар чайлада яшаяпти. Аммо улар уй олишдан умидини узгани йўқ” сарлавҳаси остида тарқалган, хусусан Сардоба тумани Юртдош маҳалласи 6-уйда яшаган фуқаро Муротова Гулнозанинг мурожаатномаси юзасидан
Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида барпо этилган барча қулайликларга эга бўлган 5 қаватли уйлардан фойдаланиш ҳамда уларни сақлаш чора-тадбирларини бажарилишида Республика ишчи гуруҳи аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги масъул ходимларининг иштирокида адолатни, шаффофликни, тенг ҳуқуқликни таъминланган ҳолда ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 4-22 ноябр кунигача Сардоба тумани бўйича - Қўрғонтепа маҳалласида 155 та, Юртдош маҳалласида 253 та, Дўстлик маҳалласида 605 та, жами 1013 та фуқароларга эгалик қилиш хуқуқи берилди.
Шундан "Дўстлик" маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан 1037 та хонадон тарқатилган, шундан 976 та хонадонлар кўчириб ўтказилди. Уйларга эгалик хуқуқини бериш жараёнлари давом этмоқда.
Ишчи гуруҳи аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари У.Ўразбоев, Н.Аминов, Б.Эшмурзаевлар ҳамда вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, ОАВ ходимлари иштирокида туманнинг "Юртдош", "Қўрғонтепа" ҳамда "Дўстлик" маҳаллалари ҳудудида жабрланган хонадонларни ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати