Бугун Сирдарё туманидаги Бахт пахта тозалаш ОАЖ биринчи пахта карвонини қабул қилди

Бугун Сирдарё туманидаги Бахт пахта тозалаш ОАЖ биринчи пахта карвонини қабул қилди

@sirdaryotumanpress
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Сирдарё туманида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта ҳомашёсини йиғиб-териб олиш, йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, туман сектор раҳбарлари, СИУ раислари, фермерлар ҳамда тегишли ташкилот вакиллари қатнашдилар.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Пахта карвонини қабул қилиш олдидан Сирдарё тумани бош имом-хатиби А.Исмоилов томонидан Қуръон тиловат қилинди ва пахта хирмонига ўз хиссасини қўшаётган барчага куч-ғайрат ҳамда баракали ҳосил тилаб дуолар қилинди.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Тадбирда вилоят ҳокими Ғ.Мирзаев сўзга чиқиб, пахтакор деҳқонларни ўз пешона терлари, бир қанча агротехник тадбирларни ўз ватида ва сифатли бажариб, маррага, яъни ҳосилни йиғиб олишдек масъулиятли мавсумга етиб келганликлари билан табриклаб, куч-ғайратларини сўндирмасдан бор кучни пахта ҳосилини нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга сафарбар қилишларини таъкидлади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шундан сўнг пахта карвони Бахт пахта тозалаш корхонасига кира бошлади.

Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги
Фото: Сирдарё тумани ҳокимлиги

Шунингдек, вилоят ҳокими торозихонадаги масъуллар билан сўзлашар экан халоллик билан ишни ташкил қилиш борасида муҳим кўрматма ва топшириқларни берди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда туманда 8 минг гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, давлатга 28 950 тонна пахта ҳомашёси сотиш режалаштирилган.

Сирдарё тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Report Page