Сардоба туманида аҳолининг кам таъминланган, камбағал қатламини камбағалликдан чиқариш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
@sardobatumani_uzСардоба туманида аҳолининг кам таъминланган, камбағал қатламини камбағалликдан чиқариш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тумандаги Бирлик маҳалласи фуқароларига таъминотчи "FORISH SUNRISE FOODS" томорқа хизмати масъулияти чекланган жамият томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 1-сотихли иссиқхоналар қуриб берилмоқда.
Иссиқхоналарда йилига 3 марта ҳосил етиштириш имкони бор. Битта иссиқхонада 700 туп помидор кўчати экилса, ҳар бир туп кўчатдан 4-5 килограммдан ҳосил олиш мумкин. Демак, 1 килограмм помидорнинг ўртача нархи 3 минг сўм бўлиб турган шу кунларда, биринчи ҳосилнинг ўзидан 7-8 миллион сўм даромад қилса бўлади.
Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.