СУД ҲИМОЯСИ: АЛИМЕНТ УНДИРИШ!

СУД ҲИМОЯСИ: АЛИМЕНТ УНДИРИШ!

@sardoba_xabarlari
Фото: Google Images

2020 йил июнь ойининг 2 куни Сардоба туман маъмурий судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи судья М.Тоғаевнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ў.Худойқуловнинг котиблигида, Э.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-1-моддаси билан киритилган № 3-1207-2001/217-сонли маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Қуйидагилар аниқланди: Э.Д. фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2015 йил 21 апрелдаги суд буйруғига кўра, жабрланувчи яъни собиқ турмуш ўртоғи Д.И.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди 2010 йил 27 июнь куни туғилган. О.Д.нинг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаб бориш мажбурияти юклатилган бўлса-да, ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламасдан, яъни 2019 йил январ ойидан 2020 йил май ойига қадар жами 7 204 421 сўм алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Суд мажлисида сўралган Э.Д., айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ҳақиқатдан ҳам фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2015 йил 21 апрелдаги суд буйруғига кўра, жабрланувчи яъни собиқ турмуш ўртоғи Д.И.нинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди 2010 йил 27 июнь куни туғилган. О.Д.нинг моддий таъминоти учун фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент тўлаб бориш мажбурияти юклатилганлигини, 2019 йил январ ойидан 2020 йил май ойига қадар жами 7 204 421 сўм алимент пулини моддий имконияти бўлмаганлиги сабабли тўлай олмаганлиги, алимент пулини келажакда ишлаб тўлаб беришлиги, ҳозирда қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини билдириб, қонуний енгиллик беришини сўраб кўрсатув берди.

Суд Э.Д.га маъмурий қарор қабул қилишда унинг айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жавобгарликни оғирлантирувчи ҳолатлар йўқ деб эътироф этиб, унинг оилавий ва моддий аҳволларини ҳамда жабрланувчига етказилган зарар қопланмаганлигини ва жабрланувчининг даъвоси борлигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги "Судлар томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрсидаги ишларни кўриши тартибга солувчи қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги № 35-сонли Қарорнинг 47-1-моддаси санкциясида назарда тутилган маъмурий қамоқ жазоси тайинланишини лозим топади.

Шунингдек, суд, ҳуқуқбузар Э.Д.дан жабрланувчи Л.И.нинг фойдасига 7 204 421 сўм алимент пулларини ундирилиши лозим топади.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 309, 310, 311-сонли моддаларига амал қилиб, суд қарор қилади:

Э.Д. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилсин.

Ҳуқуқбузар Э.Д. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-1-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинлансин.

Ҳуқуқбузар Э.Д.дан жабрланувчи Л.И.нинг фойдасига 7 204 421 сўм алимент пуллари ундирилсин.

Жазо муддати 2020 йил 2 июн куни соат 12:10 дан бошлаб ҳисоблансин.

Ҳуқуқбузар Э.Д.дан қабул қилиш муассасаси фойдасига маъмурий қамоқнинг ҳар бир куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида яъни 501 750 сўм қамоқ ҳаражатлари ундирилсин.

Қарорнинг ижроси Сардоба туман ИИБ бошлиғининг зиммасига юклатилсин.

М.Тоғаев,

Сардоба туман маъмурий судининг судьяси.

Report Page