НОШУКУР ТАНИШИМ НОЧОРЛИГИДАН ШИКОЯТ ҚИЛДИ.

НОШУКУР ТАНИШИМ НОЧОРЛИГИДАН ШИКОЯТ ҚИЛДИ.

@sardoba_xabarlari
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Ношукур банда!

Ношукур банда туш кўрибди. Тушида бир киши уни қўлидан ушлаб етаклаганча, нотаниш уйга олиб кирибди. Уйнинг шифтидан тўхтовсиз чакки ўтаётган экан.

“Эй биродар, нима, бу уйнинг эгаси шу қадар қашшоқми? Ҳатто чакки ўтаётган шифтни ҳам таъмирламабди?” – ношукур киши йўлбошчисидан аста сўрабди.

Ҳамроҳи жавоб берибди: “Йўқ, бу Худонинг бандаларига нозил қилаётган ризқнасибаси. Уни осонроқ тушунишинг учун сенга мана шу тарзда кўрсатиляпти. Ана, қара, бир жойдан кўпроқ, бир жойдан камроқ сув тушяпти. Челаклаб тушаётгани ўзига тўқники, томчилаб тушаётгани эса камбағалники”.

“Бу ерда менинг ҳам ризқим тушаётган тешик борми?” – сўради ношукур.

“Ҳа”, жавоб берди йўлбошчи ва томчи бир томиб, бир тўхтаб тушаётган жойни кўрсатди.

“Бу томчини кўпайтиришнинг иложи йўқми?” кайфияти тушиб кетган ношукур аччиқланиб сўради.

“Бор, бунинг учун шукур килиш керак”, деди ҳамроҳи бунга жавобан.

 “Э-э-э, йўқ, яхшиси тешикни катталаштириш керак”, деб ношукур банда ердан чўп олиб, тешикни ковлашга тушди. Тўсатдан чўп ризқ томаётган тешикка тиқилиб, синди ва томаётган бир томчи сув ҳам тўхтаб қолди.

Ҳозирги ахборот даврида айрим қўштирноқ ичидаги Ижтимоий тармоқлар томонидан фуқароларни муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам берамиз деб алдамчилик билан ахборот йиғиш, аудиоёзувларни сохталаштириш ва «сохта аккаунт»лардан асоссиз маълумотларни тарқатиш учун фойдаланиш ҳолатлари кўп қайд этилмоқда. 

Фото: Google Images

Шуни унутмаслик керакки, аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар, материаллар, фейк хабарлар ва умуман, ишончсиз ахборотни ҳар қандай шаклда тарқатиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Шукурни унутмадикми?

Узат дейсан, бер дейсан,

Ҳеч тўймадинг одамзот.

Туя тўйди, фил тўйди,

Сен тўймадинг одамзот... бехос ўйга толасан. Умрни кимдир оқар дарё деса, бошқа биров шамолга қиёс қилади. Биз-чи? Бизлар ҳар бир ўтаётган кунимизга шукур қилиб яшаяпмизми? Ҳа, бугун бизлар инсонийликнинг энг гўзал сифатларидан бўлган ШУКУР қилиш тушунчасини унутгандаймиз. Тўғрими? Бўлмаса, сизга ҳам таниш бўлган бир манзарани кўз олдингизга келтириб кўринг. Атрофимизда мерос талашиб ёқавайрон бўлаётган ака-укалар озми? Муштипаргина онасини йўлга зор қаратиб қўйганлар-чи? Хаста отасини шифоси учун вақт тополмаётганларга нима дейсиз? Меҳрга зор бўлган ғарибгина сингилларини йўқлашни унутганларга-чи? Хою-хавас кетидан қувиб тинчгина ўтаётган кунига шукур қилмаётганлар орамизда йўқ дейсизми? Бойлик, мансаб кўзларини кўр қилгани ҳолда оддий инсонийликни ҳам манфаатга айлантирганларга-чи? Нега? Нега шундай? Нима учун?

Иброҳим сураси 7 – оят - «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир
youtube
youtube
youtube

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page