Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг VI чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг VI чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

@sardoba_xabarlari
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг олтинчи чақириқ олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Ушбу сессияда вилоят ҳокими ўринбосари К.Собиров, Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгашининг олтинчи сессиясида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида “Янги Ўзбекистон тадбиркорлари ва фермерлари ўз элига мададкор” шиорига асосан Сардоба туманидаги ишсиз, кам таъминланган ва камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида масала кўриб чиқилди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Кун тартибидаги масала юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Сессияда 12-Ибн Сино сайлов округи депутати Абдусаттарова Дилфуза Отабековна "Ўттиз депутат - ўттиз оила" акцияси ташаббус билан чиқиб, туман Кенгашининг ҳар бир депутатлари кам таъминланган бир оилани қарамаоғига олиш таклифини билдирди, ушбу таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Сессияда тумандаги “Озод ўлка майдони” фермер хўжалиги раҳбари ҳамда туманимизнинг меҳнат фаҳрийси Эгамбердиев Отабек хожи сўзга чиқиб, Рамазон ойида рўза тутган, ифтор дастурхонлари ёзиб, бир-бирларини ифторликка чорлайдиган аҳолига, ушбу ифторликни ўтказиш учун кетадиган ҳаражатларни “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасининг Сардоба туман бўлинмасига ўтказиб бериш таклифини билдирди. Ушбу таклиф ҳам депутатлар томонидан бир овоздан мақулланди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

“Наврўз Агро сервис” МЧЖ раҳбари Холбоев Абдумалик Хапизович тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарларига туманда ишсиз, кам таъминланган ва камбағаллик даражасига тушиб қолган оилалардаги фуқароларни иш билан таъминлаш таклифини билдирди.

Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги
Фото: Сардоба тумани ҳокимлиги

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Собиров Сардоба туманидаги ишсиз, кам таъминланган ва камбағаллик даражасига тушиб қолган оилаларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди.

Сардоба тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Report Page