Сирдарё туманининг ёзда чанг, қишда лой кўчаларга қум-шағал тўкилиб теккисланди.
@sirdaryotumanpressПрезидентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси ҳудудлардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг бартараф бўлишига мустаҳкам ва ишончли замин яратмоқда.
Бугунги кунда маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш асосий вазифа сифатида қаралмоқда.
Шу боис Сирдарё туманида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Сув тошқини, сел оқимлари, билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва оқибатларни бартараф этишда Фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тузилмаларининг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштириш" мавзусида ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.
Хусусан, хашар йўли билан 19 та (Шоликор, Баҳмал, Фурқат, Ширин, Фаровон, Пахтакор, Орзу, Заршунос, Хазина, Аҳиллик ва бошқа) маҳаллаларнинг қишла лой ёзда чанг кўчаларига 150 дан ортиқ транспортлар ёрдамида қум-шағал олиб келиниб, тўкиб теккисланди.
Биргана "Шоликор" маҳалласининг 4 та жами 2 км масофадаги ички йўллар таъмирланди. Туман марказидан 8 км узоқликда жойлашган ушбу маҳаллага оптик толали интернет тармоғи тортилди. 3 та ичимлик суви иморати бўёқланиб, жорий таъмирланди. Бундан ташқари маҳалла хонадонларидаги электор тармоқлари учун “ақлли ҳисоблагичлар” ўрнатилди. Маҳалладиги ўзгаришларни сезган аҳоли хашарга отланди.
Мухтасар айтганда ўқув машғулоти хашарга айланиб кетди.
Сирдарё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.