Спорт

Спорт

🌐OLTIARIQ_TV

Осиё ўйинлари. Руслан Нуриддиновда олтин ва рекорд!


Осиё ўйинлари. Руслан Нуриддиновда олтин ва рекорд!


Индонезияда давом этаётган Осиё ўйинлари мусобақасининг саккизинчи куни  ўзбекистонлик  спортчилар учун жуда ҳам омадли ўтмоқда. 

Оғир атлетика бўйича Руслан Нуриддинов даст кўтариш баҳсларида 191кг натижа кўрсатди ва энг яхши кўрсаткич билан биринчи ўринда кетаётган эди. 

Шундан сўнг силтаб кўтариш баҳсида Руслан Нуриддинов 227 кг тош кўтарди. Умумий ҳисобда 421 кг натижа кўрсатган Руслан Индонезиядаги Осиё ўйинларида  Ўзбекистон  спорт делегациясига  олтинчи  олтин  медални қўшиб қўйди. Қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу  олтин  медаль  ўзбекистонлик  оғир атлетикачилар учун Осиё ўйинлари тарихидаги биринчиси ҳисобланади.