Халқ таълими бошқармаси бошлиғи биринчи ўқитувчисини табриклади.
sirdaryo_xtb
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Абдурахмонов Боёвут туманидаги 49-умумтаълим мактабга ташриф буюрди. Шу мактабда ўқувчилар- га таълим-тарбия бераётган биринчи ўқитувчиси ва фамилиядоши Абдуғани ака Абдурахмоновни “Ўқитувчи ва мураббийлар” куни билан табриклади. Устозга узоқ умр, сиҳат саломатлик тилади.

Таъкидлаш лозимки, Абдуғани Абдурахмонов вилоятимиздаги кўзга кўринган шоирдир. Унинг 2 та китоби нашрдан чиққан. Таниқли хонанда Рустам Ғойипов ижросидаги машҳур “Амир Темур” номли қўшиғи муаллифи ҳам халқ таълими бошқарма бошлиғини биринчи ўқитувчиси.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.