Халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов Сирдарё мактабларида.
sirdaryo_xtb
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов Сирдарё вилояти мактабларига ташриф буюрди.
Жумладан, "Сардоба" сув омбори тошқинидан зарар кўрган Мирзаобод туманидаги 29-умумтаълим мактабига ташриф буюриб, мактабни талофатдан сўнг амалга оширилган таъмирлаш ишлари билан танишди. Тайёр бўлган мактаблар ҳозирги пандемия шароитида ўқув-тарбия жараёнларини бошлаши учун тегишли тавсиялар берди.
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.