Сирдарё вилоятида умумий ўрта таълим мактаблари босқичма-босқич очилмоқда.

Сирдарё вилоятида умумий ўрта таълим мактаблари босқичма-босқич очилмоқда.

sirdaryo_xtb

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли 311 та умумтаълим мактаблари мавжуд. Жами ўқувчилар сони 156372 нафарни ташкил этади.

Ҳусусан, халқ таълим вазирлиги ва ҳукуматимиз томонидан умумтаълим тизимига қаратилаётган юксак эътиборга уйғун равишда пандемия даврида янги 2020/2021 ўқув йилини бошлаш учун жамоатчилик ва ота-оналарга ўқув йилини бошлаш учун учта йўналиш таклиф этилди ҳамда сўровномалар ва ўрганишлар асосида 138560 нафар ота-оналар қатнашишди. Уларнинг фикри ва хулосаларига таянган ҳолда,   105305 нафар (76%) анъанавий таълим ва 33255 нафар ота-оналар ўқув жараёнларини онлайн ташкил этиш  24 % маъқул деб топилди.

Сирдарё вилоятининг шаҳар ва туманларида 10 сентябр кунга қадар 23 та умумтаълим мактаби ўқув жараёнларини бошлади. Жами 12357 нафар ўқувчидан 9923 нафари (80%) анъанавий усулда таълим олишни истак билдиришиб, бугун мактабга ташриф буюришди. Қолган 2434 нафар (20%) ўқувчи онлайн таълим олишни истак билдиришган.

Сирдарё вилоятида умумий ўрта таълим мактаби босқичма-босқич очилиши график асосида давом этмоқда.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати.




Report Page